Ақтўбедаги терактдан сўнг Қозоғистондаги террористик хавфнинг “сариқ” даражаси яна 30 кунга узайтирилди. Бу ҳақида республика Миллий хавфсизлик комитетининг маълумотига таяниб, РИА “Новости” хабар берди. Таъкидланишича, 6 июндан эътиборан Қозоғистондаги террористик хавфнинг “сариқ” даражаси эълон қилинган. 

“Қозоғистон Республикаси Аксилтеррор маркази террористик хавфнинг “сариқ” даражаси бутун мамлакат бўйлаб 2016 йилнинг 16 июлидан бошлаб 30 кунга узайтирилиши ҳақида маълум қилади”, - дейилади хабарда.