Америкалик қўшиқчи Рианна 15-июль куни Ниццадаги «Альянц Ривьера» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирган концертини бекор қилди. Бу ҳақда, JustJared сайти артист вакилига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Қўшиқчи Ниццага ўзининг жаҳон бўйлаб амалга оширётган Anti World Tour мусиқий гастроли доирасида ташриф буюрган. Теракт содир этилган куни у шаҳарда бўлган. 

«У хавфсизликда. Унинг аҳволи яхши», – дея қўшимча қилган Рианна вакили. 

Ницца шаҳрининг Англия соҳилида амалга оширилган қўпорувчиликда 80дан ортиқ одам қурбон бўлган, 100дан ортиқ киши яраланган. Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинасини бошқарган асли тунислик 31 ёшли ҳайдовчини полиция отиб ўлдирган.