«Лацио» мухлислари жамоа президенти Клаудио Лотитога қарши норозилик намойишига чиқди.

Football Italia нашри хабарига кўра, намойишда 5000 нафар атрофидаги мухлис иштирок этган.

Қайд этиш керакки, римликлар жамоаси билан бир неча бор можаро юзага келди. Марсело Бьелса бош мураббийликка тайинланганидан 2 кун ўтиб, раҳбарият келишилган шартларни бажармагани учун шартнома имзолашни истамади.

Шунингдек мавжуд тушунмовчиликлар туфайли Фелипе Андерсон ва Бальде Кейта «Лацио» базасига қайтмаган ва машғулотларда иштирок этмаяпти.

Манба: Tribuna.uz