Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри 6 соат давом этган музокаралардан сўнг Москвадаги Франция элчихонасига боришган ҳамда Ницца теракти қурбонларини хотирлашган.

"Лавров ва Керри ТИВ қароргоҳидан чиқиб Франция элчихонасига йўл олишди. Вазирлар қўлларида гулдаста кўтарганди", дейилади РИА Новости мухбири.

14 июль куни кечқурун Бастилия олинган кун муносабати билан ўтказилган Миллий байрам вақтида Ницца шаҳридаги Инглиз қирғоғида тўпланган одамлар устига юк машинаси ҳайдаб борилиши оқибатида 84 киши ҳалок бўлди. 

Шунингдек, айни вақтда жароҳатланган 50 киши шифохонада қолмоқда.