Франциянинг Ницца шаҳрида амалга оширилган хунрезликдан сўнг, Лондон ҳукумати Британия пойтахтидаги хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқади, деб баёнот берган шаҳар мэри Содиқ Хон. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда. 

«Мен барча лондонликларни хотиржамликка чақираман, бугун биз ушбу ҳужум ортидан ўз хавфсизлигимиз чораларини муҳокама этамиз. Полиция комиссари, шаҳарликлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча саъйи-ҳаракатларни амалга оширади», — деган Содиқ Хон. 


Теглар: Содиқ Хон, Лондон, Франция, Ницца, террор