Интернетда 14 июль куни Франциянинг курорт шаҳри Ниццадаги Лазур қирғоғида  84 кишининг ўлимига сабаб бўлган террорчининг полициячилар томонидан йўқ қилиниши тасвирланган видео пайдо бўлди.

Associated Press томонидан тарқатилган видеода полициячилар юк машинасини ўраб олишгани ва террорчи билан отишма бошланганини кўриш мумкин. Полициячилар ичида террорчи бўлган машинанинг ойналарини ўққа тутишган.

Гувоҳларнинг маълумотига кўра, бу машина Бастилия озод қилинган кун муносабати йиғилган одамларни 2 км масофада босиб ўтган. Рулда келиб чиқиши тунислибк бўлган Муҳаммад Лауэеж Булель бўлган.

Унинг ҳаракати натижасида 84 киши ҳалок бўлди.