Ниццада 14 июлда кечки вақт юз берган ҳужум гувоҳларидан бири Энн Морроу Инглиз соҳилбўйисида юз берган воқеалар ҳақида гапириб берди. У Францияга Бастилиянинг олиниши кунини нишонлагани келган эди. 

"Биз салютдан кейин соҳилбўйидан қайтаётган эдик. Биласизми, кўпчилик бу ерга Бастилиянинг олиниши кунини нишонлагани келган эдилар. Ва шунда бирдан кўчада саросима бошланди, одамлар югурардилар. Оломон ичида мен амаким ва холамни йўқотиб қўйдим. Мен уларни излашга тушдим. Ва биз умуман нима юз бераётганини тушунмасдик. Бу тўлиқ хаос бўлди. Одамлар бақирардилар, болалар йиғлардилар, полициячилар мегафондан гапирардилар. Мен озгинча французчани биламан, бироқ улар нима деяётганини тушунса бўларди: "суицид". Мен шу онда "Тангрим, нималар бўлмоқда!" деб ўйлардим. Бу ақлсизлик. Биз оиламиз билан воқеа бошлангандан 20 дақиқа олдин Negresko меҳмонхонаси олдида эдик. Бундай мудҳиш воқеа шундай қувончли кунда юз бергани аянчлидир. Бу даҳшат", деб эсламоқда воқеани Морроу.

Францияда дам олаётган Эдуард Костюков шундай осойишта курорт шаҳарчасида бундай фожиа юз бериши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. Воқеа юз берганда у яқин атрофда бўлган. 

"Биз кафедан қайтаётиб, ортимизга қараганимизда чинқириқ билан югураётган катта оломонни кўрдик. Ва шу онда миянгга келадиган биринчи ўй – бу ердан иложи борича тезроқ қочиш керак деган ўй бўлади. Ҳаттоки қўрқишга ҳам улгурмайсан. Яхшиямки, меҳмонхонамиз воқеа жойидан унча узоқ бўлмаган жойда эди ва биз унга етиб олдик. Бироқ саросима бизни тарк этмасди. Фойеда одам кўп эди. Булар ким эди – меҳмонхонада яшаётганларми ёки кўринмас хавфдан бино ичига яширинганларми, билмасдим. Бир қиз йиғларди. Аввал биз нима юз бераётганини англай олмадик. Биз буни Парижда кимдир петарда отиб, ҳамма портлаш деб ўйлагани каби аҳмоқона  ҳазил қилинди, деб ўйладик. Бироқ кейин телевизор орқали бу даҳшатли янгиликларни кўрдик", деб айтмоқда Костюков.  

"Ҳозир бу воқеаларни эслаганимда, ўша воқеа вақтида менга қандайдир лаҳзада кимдир орқамиздан отишни бошлайдиган туюлганди. Чунки ҳақиқатан ҳам қандайдир пақилдоқ овозлар эшитилганди", деб ўз сўзларини якунлади Костюков.

Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 80 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳат олган. Қурбонлар орасида бир россиялик бўлган, яна бири жароҳат олган. Сайёҳлик гуруҳидаги яна уч нафар россияликнинг қаерда эканлиги номаълумлигича қолмоқда.