Россия президенти Владимир Путин АҚШ бош котиби Жон Керри билан музокара ўтказганидан сўнг Москванинг Сурия президенти Башар Асад тақдирига нисбатан муносабати ўзгармади. Бу ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига асосланиб, РИА “Новости” хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Россия Женева музокараларини давом эттириш тарафдори. 
 “Асаднинг тақдирига келсак, Россиянинг яхши таниш бўлган позициясида ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмади”, - деди Песков. 
Песковнинг таъкидлашича, Путин ва Керри Сурия масаласини муҳокама қилишган, аммо бу ерда ҳарбий ҳамкорлик ҳақида сўз бормаган. 
Бундан ташқари, Керри билан ўтган учрашувда Путин қуролни камайтириш тўғрисидаги битимни муҳокама қилмаган.