Француз полицияси Ниццадаги хунрезликлар ижрочиси бўлган шахснинг шаҳар яқинидаги уйида тинтув ўтказиш давомида бир кишини қўлга олди. Бу ҳақда iTele хабар тарқатган

"Биз полиция ходимлари ниқобдаги бир кишини олиб кетишаётганини кўрдик. Бу ким бўлгани номаълум", дейди телеканал мухбири.

У шунингдек, сапёрлар уйда шубҳали буюмни портлатиб йўқ қилишгани ҳақида айтган. Уй олдидаги автотураргоҳ синчиклаб текширилган.

14 июль куни кечқурун Бастилия олинган кун муносабати билан ўтказилган Миллий байрам вақтида Ницца шаҳридаги Инглиз қирғоғида тўпланган одамлар устига юк машинаси ҳайдаб борилиши оқибатида 84 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, айни вақтда жароҳатланган 18 киши шифохонада қолмоқда.

Маълумот ўрнида. "Спутник. Мнения" томонидан февраль ойида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, французларнинг 64 фоизи Африка ва Яқин Шарқдан келувчи муҳожирлар мамлакатдаги хавфсизлик даражасига жиддий таъсир кўрсатади. Шунингдек, сўровномада иштирок этганларнинг 67 фоизи ҳукумат ва ОАВ муҳожирларнинг жиноятлари даражасини тўла маълум қилмасдан, нохолислик қилади.