Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдиньо Ҳиндистондаги «Premier Futzal» мусобақасида қатнашади. Бу ҳақда Tribuna.Uz хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, Роналдиньо бу мусобақада қатнашгани учун 500 минг доллар олади. Ундан ташқари турнирда Райян Гиггз, Поль Скоулз ва Деку каби юлдузлар ҳам қатнашади.