"Реал" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз инстаграмида дунёдаги энг қимматбаҳо ва тезкор ҳисобланувчи Bugatti Veyron автомобилини ўзиники қилди.

"Йиртқич кучаймоқда", - деб ёзади Роналду Инстаграмдаги саҳифасига.

Бу автомобиль нархи 4 миллион евродан ортиққа баҳоланади.

Португалиялик ушбу футболчи чиройли автомобилларни коллекция қилади. Евро-2016 турнирида терма жамоаси билан чемпион бўлган футболчи шу вақтгача McLaren MP4-12 Spyder, Ferrari 599 GTO ва Rolls-Royce Phantom автомобилларини ўзиники қилган.

Қайд этиш жоизки, 8 йил аввал Роналду реклама ролигида Nike бутсасини кийиб қисқа масофали пойгада Bugatti Veyron автомобилидан ўтиб кетган эди.