“Тилла киши” номини олган Датта Фюж 14 июль куни ўз ўғлининг кўз олдида ўласи қилиб калтакланди. Бу ҳақида Emirates 24/7 нашри маълум қилди.

Манбага кўра, 48 ёшли ишбилармон Пунада (Ҳиндистон) ўнлаб кишилар томонидан ўроқ ва тошлар билан калтакланган.

Унинг 22 ёшли ўғлига безорилар зиён етказишмаган. 

Ота ва ўғил гумон қилинаётганлардан бирининг туғилган куни муносабати билан уюштирилган байрам тантанасига таклиф қилинган.

Фюж 2012 йилда баҳоси 1,27 рупий бўлган 3,5 килограмм оғирликдаги 22 каратли олтин кўйлакни намойиш қилганидан сўнг кенг оммага танилган эди.