2016 йил 14-июлдан Чехия Республикасининг Шенген визасини тақдим этувчи  VFS маркази Ўзбекистон республикаси пойтахтида фаолиятини бошлади ва илк виза мурожаатларини қабул қилган. 

Виза маркази қуйидаги манзилда жойлашган: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур проспекти, 95а уй, «Ориент» бизнес маркази, 5-қават, 503-идора

Хабар қилинишича, ариза берувчининг шахсан келиши шарт. 

Виза маркази, ўз сайтида эълон қилинган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ ҳужжатлар тўпламини тўлиқ топширмаган аризачининг мурожаатини қабул қила олмайди. 

Барча қизиқтирган маълумотларни VFS Global нинг www.vfsglobal.com/czechrepublic/uzbekistan сайтидан олишингиз мумкин.