Тунис ИИВ Ниццада теракт содир этган ҳайдовчининг шахсини тасдиқлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Террорчи 31 ёшли Муҳаммад Бухлель бўлиб, мамлакат шарқида жойлашган Мсакен шаҳридан бўлган.
«Террорчининг шахси тасдиқланди. Унинг тўлиқ исми Муҳаммад Лахуайеж Бухлель бўлиб 1985 йилда Туниснинг Сус провинцияси, Мсакен шаҳрининг Водий ал Жабалий туманида туғилган», — деб хабар беради манба.
Унинг тасдиқлашича, Бухлель Тунисда бундан тўрт йил муқаддам бўлган.