Россия Федерациясининг Марказий Черноземья делегацияси вакиллари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамда Ўзбекистон сайёҳлик ташкилотлари Ассоциацияси ҳамкорликда ташкиллаштирилган Инфо-тур доирасида Тошкент ва Самарқандага ташриф буюришди.

Делегация таркибидаги “Воронеж” аэропорти вакиллари, туроператорлар ва ТВ-Губерния телеканалри ходимлари Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятлари билан яқиндан танишишди. Улар учун Тошкент ва Самарқанднинг диққатга сазовар жойларига саёҳат уюштирилди.

Ташриф доирасида пойтахтдаги «Autograph» арт-галериясида икки томон туроператорлари ўртасида В2В шаклида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳақида музокалар ўтказилди. Меҳмонларга атаб концерт дастури тақдим этилди.