Россиялик сиёсатчи, либерал демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский Ниццадаги терракт ҳақида фикр билдирар экан барча аҳоли вакилларининг телефондаги суҳбатларини махсус хизматлар текшириши керак, деган хулосага келди.

«Терроризмга қарши курашда энг тўғри йўл - барча аҳолининг телефондаги суҳбатларини эшитиш. Албатта, телефондаги суҳбатингизни эшитиб туришса, ҳамма жойда камера турса, ҳар қадамда жандармлар бўлса, бу ҳеч кимга ёқмайди, лекин бошқача йўл йўқ, деб ўйлайман.

Ҳозир Франция 10 минг кишини гумондор деб текширмоқда, лекин аслида бутун мамлакатни назоратда ушлаш керак. Барча эркаклар навбати билан постда туришсин. Ишхона - пост, офис - пост! Бу қийин кечади, лекин хавфсизлик учун шундай қилиш шарт»,- дейди Жириновский.