Туркияда исёнчилар самолёти Эрдўғаннинг Анқарадаги қароргоҳига бомба ташлаган. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди.  

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу вақтда Истанбулда бўлган. Эрдўған у ерда исёнчилар гуруҳи ҳарбий тўнтариш амалга оширмоқчи бўлгандан кейин халққа мурожаат қилаётган эди. 

Шунингдек, F-16 қирувчи самолётлари президент саройи ёнида исёнчилар танкларига авиазарбалар берган. 

Бу орада Anadolu ахборот агентлиги Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари Анқара яқинидаги "Турксат" йўлдошли алоқани бошқариш марказини ўққа тутаётган исёнчилар вертолётини уриб туширганини маълум қилган.