АҚШ конгресси 2001 йил 11 сентябрь теракти ҳақида аввал сир сақланган 28 саҳифалик ҳисоботни чоп этди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Ҳисоботнинг тўлиқ версияси АҚШ вакиллар палатасиннинг разведка бўйича қўмитаси сайтида чоп этилган.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест АҚШ разведка хизматлари амалдорлари ҳисоботни таҳлил қилишни тугатиб, Саудия Арабистонининг терактларга алоқаси борлигининг исботини топа олмаганлар. 

Апрелда CBS телеканали АҚШ сенаторлари АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятидан 11 сентябрдаги терактлар ҳақида маълумотларни ошкор қилишни талаб қилаётганини маълум қилган. Уларнинг айтишича, ҳисобот Саудия Арабистонининг терактларга алоқаси борлигини исботлаган. 

Саудия Арабистони телеканални танқид қилиб, "афсоналар йиғувчиси" деб атаган.