Туркия пойтахти Анқара шаҳрида отишма овозлари эшитилган. Бу ҳақда “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда. Туркия бош вазири мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берганини айтмоқда.

Ҳарбий вертолёт Анқарада жойлашган миллий разведка ташкилотига қарата ўт очган. Бу ҳақда DHA агентлиги маълум қилган.

Турк полицияси Истанбулнинг Осиё ва Европа қисмини бирлаштириб турувчи Босфор бўғози устидаги кўприк ҳаракатларини тўхтатган. Иккала кўприк устида ҳам ҳарбийлар назорат ўрнатган.

Айрим турк ОАВларининг хабар беришича, Анқарада марказида жойлашган Туркия бош штаби ёнида отишма содир этилгани ҳақида хабар бермоқда. Анқарадаги барча хавфсизлик кучлари ва полиция ходимлари зудлик билан ишга чақирилган.