Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Эскишехирдаги авиабазадан Анқарадаги парламент биносини ўққа тутаётган вертолётларни бартараф этиш учун қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилишига кўрсатма берган. Бу ҳақда CNN Türk хабар тарқатди.

Парламент биносига бир неча бомба ташланган. Портлашлар оқибатида 15 киши жароҳатланган.

Туркияда 15 июль куни кечқурун давлат тўнтаришига уриниш содир этилди. Анқарадаги тўқнашувлар вақтида 17 нафар полициячи ҳалок бўлди. Шунингдек, Истанбулда ҳарбийлар билан юз берган тўқнашувларда тинч аҳолининг 6 нафар вакили нобул бўлган.

Туркия президенти айбдорлар жазоланишини маълум қилди.