Интернет тармоғида Туркия пойтахтидаги телемарказ биносига берилган ҳаво зарбаси акс этган лавҳалар пайдо бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, бинога ҳужум қилишда исёнчилар томонидан эгаллаб олинган танклар ва вертолётлар қатнашган. 

РИА "Новости" агентлигининг қайд этишича, видеолавҳадаги портлаш бевосита телемарказнинг ўзида эмас, балки аввалроқ ҳарбийлар ва танклар билан қуршаб олинган парламент биносида рўй берган. 

Anadolu давлат ахборот агентлиги давлат тўнтариши чоғида парламент биносига бомба ташланганини хабар қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир гуруҳ ҳарбийлар Туркия Қуролли кучлари Бош штаби номидан мамлакат ҳокимияти уларнинг қўлига ўтгани ва амалдаги раҳбарият давлат бошқарувидан четлатилганини эълон қилганди. 

Исёнчилар Анқара ва Истанбул кўчаларига танклар ва бошқа турдаги зирҳли техникаларни олиб чиқиб, парламент биноси ҳамда президент саройини ўққа тутган, ҳавога кўтарилган вертолётлар эса, норозилик билдириб кўчага чиққан одамларга қарата от ўт очган.