АҚШ президенти Барак Обама Туркиянинг барча кучлари демократик йўл билан сайланган мамлакат ҳукуматини қўллаб-қувватлаши зарур деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Оқ уйда ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, улар “Туркия воқеалари”ни муҳокама этишган. "Президент ва давлат котибининг фикри бир жойдан чиқди, яъни Туркиянинг барча кучлари демократик йўл билан сайланган мамлакат ҳукуматини қўллаб-қувватлашга ва ҳеч қандай зўравонлик, қон тўкилишларга йўл қўймаслиги зарур", - деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.

"Давлат котибининг тасдиқлашича, АҚШ давлат департаменти Туркиядаги АҚШ фуқароларининг хавфсизлиги ва ҳимоясини таъминлашга бор диққат-эътиборини қаратади", - дея қўшимча қилди матбуот хизмати.