ИШИД террорчилик гуруҳининг Ироқда мустаҳкамланиб олиш ва мамлакат ҳудудида ҳалифалик яратишга уриниши барбод бўлмоқда ва у партизан уруши олиб бориш ва терактлар амалга оширишга борган сари кўпроқ эътиборни қаратмоқда. Бу ҳақда 15 июлда БМТ бош котибининг Ироқ бўйича махсус вакили Ян Кубиш БМТ Хавфсизлик кенгашига берган ҳисоботида маълум қилди

Ироқ армияси ва курд ҳарбийлаштирилган тузилмалари томонидан Ал-Фаллужани озод қилиш бўйича ўтказилган муваффақиятли операциядан кейин Кубиш "ИШИД тирик куч, қўмондонлик тузилмаси, маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб-қувватловни мунтазам йўқотаётганига қарамасдан, унинг мамлакатнинг турли ҳудудларида вайронагар терактлар амалга ошириш имкониятини шубҳа остига қўймасликка" чақирди. "ИШИДнинг Ироқда ўз ҳокимиятини ўрнатиш бўйича уриниши барбод бўлаётган бўлса-да, у борган сари кўпроқ террорчи-худкушлардан фойдаланган ҳолда шафқатсиз исёнчилик тактикасига ўтмоқда", дб айтди Кубиш. 

Унинг айтишича, бу "диний кўринишдаги шаҳар террорчилигига қайтиш тенденцияси", жумладан ИШИДнинг Бағдоддаги фуқаролик инфратузилмалари объектларига ҳужум қилиши билан ҳам тасдиқланмоқда. "Яхшиямки, ҳанузгача террорчилар динлараро адоватни авж олдиришга уринишларида муваффақият қозонмадилар", деб айтди Кубиш. Кубиш Ироқ ҳукумати ИШИДга қарши курашни давом эттириш билан бирга "хавфсизлик тузилмаларини ислоҳ қилиш" билан шуғулланиши лозим.    

БМТ Хавфсизлик кенгашида Ироқнинг БМТдаги доимий вакили Муҳаммад Али ал-Ҳаким мамлакат ҳукумати террорчиларга қарши барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётгани ва "ИШИД босиб олган барча ҳудудларни озод қилиш" истагида эканлигини айтди. "Халқаро коалиция ёрдами эвазига ИШИД томонидан назорат қилинаётган 60 фоиз ҳудудни озод қила олдик", деб айтди ал-Ҳаким.