Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ваъда бердики, мамлакатда давлат тўнтариши амалга оширишга уринганларни қаттиқ жазолар кутади.

"Ҳарбий йўл билан давлат тўнтариши амалга оширишга уринган гуруҳнинг барча аъзолари қандай тизим вакили бўлишдан қатъи назар оғир жазоланади", деган Эрдўған Истанбул аэропортида журналистларга.

У ҳаракат бартараф этилгани, мамлакат "оккупантлар қўлида эмаслиги"ни маълум қилган. 

Президент ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш кучлари томонидан ҳибсга олишлар давом этаётганини таъкидлаган.

Мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим берган маълумотга кўра, шу вақтгача давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, 120дан ортиқ киши ҳибс қилинди.