Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған FaceTime орқали миллатга мурожаат қилди ва мамлакат аҳолисини кўчаларга чиқишга чақирди.

У ўзи халқ томонидан сайланган қонуний президент эканини, уни ноқонуний кучлар ҳукуматдан ағдармоқчи бўлаётганини айтган ва халқни бу кучларга қарши туришга, майдонларга ва аэропорт ҳудудига келишга чорлаган.

"Мен аҳолини кўча ва майдонларга чиқиб ушбу қўзғолнни бартараф этишни сўрайман", — деди Эрдўған ўз мурожаатида.

Аввалроқ президентнинг хавфсиз жойда эканлиги маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия бош вазири мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш содир бўлганлигини маълум қилди. Истанбулдаги танклар Отатурк аэропортини ўраб олди.Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти ёпилди. Туркия бош штаб раҳбари ҳарбийлар томонидан асир олинди.