Эрон президенти ҳарбийлар давлат тўнтариши амалга оширмоқчи бўлган Туркиядаги вазиятни муҳокама қилиш учун хавфсизлик кенгаши чақирмоқда.  

"Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Туркиядаги вазиятни муҳокама қилиш учун хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирмоқда", деб айтди президент девонхонасидаги манба Sputnik агентлигига.

Аввалроқ полиция Истанбулда Босфор орқали ўтувчи кўприкнинг иккала томони бўйлаб ҳаракатни тўхтатди, Анқара устида ҳарбий самолётлар учиб юрган.

Баъзи турк ОАВлари пойтахт марказидаги бош штаб ёнида отишмалар бўлганини маълум қилган.