Қатарнинг ҳукмрон қироллик оиласи (ат-Таний шайҳлари) Германиянинг Deutsche Bank банкидаги ўзининг улушини 10 фоизга ошириб, унинг йирик акциядори бўлди, деб ёзмоқда Financial Times.

Шайҳлар биринчи маротаба банкнинг акцияларини 2014 йилда харид қилиб олишган, 2015 йил августида ўз улушларини 6,1 фоизгача оширишган. Қироллик уйи активларини Paramount Services Holdings ва Supreme Universal Holdings инвестицион гуруҳлари бошқаради. Айни вақтда уларнинг ҳар бири 5 фоиздан кам бўлмаган акцияларни бошқаради.

Банкнинг иккинчи рақамли акциядори BlackRock (6 фоиздан кўпроқ улуш) инвестицион компанияси ҳисобланади.

Шунингдек, банк қироллик оиласи томонидан таклиф қилган кузатув кенгашининг янги аъзосини тайинлади. 

Deutsche Bank акциялари охирги йилда икки марта ва ўтган ҳафтада тарихий минимумгача пасайган.