Интернетда Туркия Бош штаби Хулус Акарни озод қилишига оид видеолавҳалар пайдо бўлди. Уни, Туркия ҳукумати раҳбари Бинали Йилдирим Twitterдаги расмий саҳифасига жойлаштирган

"Туркия Бош штаби бошлиғи Хулуси Акар соғ-саломат қутқарилди. Айни вақтда у Чанқоя (Анқара)даги инқироз марказида ишламоқда", — деб ёзган бош вазир. 

Аввалроқ, Акар ҳарбий исёнчилар томонидан гаровга олингани хабар қилинган эди. Кейинроқ, Anаdolu агентлиги Акар, Анқара чеккасидаги авиабазада ўтказилган махсус амалиёт чоғида қутқарилганини маълум қилганди.