ИШИД террорчилик гуруҳи Ниццадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақида террорчиларнинг ОАВга асосланиб, “Ал-Жазира” телеканали маълум қилган

14 июлда Франциянинг миллий байрами сифатида нишонланадиган Бастилиянинг олиниши куни мамлакат тарихида энг мусибатли кунлардан бири сифатида ёдда қолиши аниқ. Шу куни Ниццада юк машинаси кўчада байрамни нишонлаш учун тўпланган одамларнинг устидан босиб кетган. Оқибатда камида 84 киши ҳаётдан кўз юмган, 12 нафардан кўпроғи жароҳат олган.  

Полиция ходимлари операция чоғида  террорчини йўқ қилишди. Унинг шахси аниқланди – бу келиб чиқиши тунислик бўлган 31 ёшли Ницца фуқароси Муҳаммад Буҳлел бўлиб чиқди.