АҚШнинг Калифорния штати, Бейкерсфилд шаҳридаги кечада содир этилган отишмада 14 киши яраланди, деб хабар бермоқда маҳаллий полиция.  

Таъкидланишича, кечада ҳаммаси бўлиб 150 киши иштирок этган, улардан кўпчилиги уй олдидаги кўчада бўлишган. Уй олдидан ўтиб кетаётган автомобиль уларга қарата ўқ узган. 

Маълум қилинишича, 14 ярадордан икки нафарининг аҳволи оғир.

Жиноячилар қидирилмоқда, уларни жиноятга ундаган сабаблар номаълум.