АҚШнинг NASA коинот агентлиги 2020 йилда Марсга уни ўрганиш бўйича миссия юбормоқчи. Бу ҳақда агентлик ўз твиттерида маълум қилди.  

"NASA 2020 йил ёзида учириладиган ва 2021 йилда Қизил сайёрага етиб борадиган  кейинги марсоходнинг якуний дизайни ва лойиҳасини яратишни бошлашга тайёр", дейилмоқда хабарда.

Маълум қилинишича, марсоход сайёранинг микроблар ҳаёти учун мақбул шароитлар бўлиши мумкин бўлган қисмини ўрганади.