Ниццадаги теракт қурбонларининг 16 нафарига тегишли жасад қолдиқларининг кимга тегишлилиги  аввалгидек номаълумлигича қолмоқда. Бу ҳақида  iTele телеканали шифохонадаги манбасига асосланиб, хабар берди. 


Париж прокурори Франсуа Моленснинг хабар қилишича, Ниццадаги теракт натижасида 84 киши ҳалок бўлган, 202 нафари жароҳатланган, улардан 52 нафарининг аҳволи оғир. 

Шунингдек пойтахт прокуратураси терактни асли тунислик бўлган Ниццанинг 31 ёшли фуқароси Муҳаммад Буҳлел амалга оширганини тасдиқлади. 

Ниццада бўлиб ўтган теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.