Ниццадаги Инглиз соҳилбўйидаги теракт вақтида ҳомиладорлигининг 9-ойида бўлган аёл фарзанд кўрди, деб хабар бермоқда BFMTV телеканали.

Юк машинаси байрам муносабати билан салют кўргани соҳилбўйига йиғилган одамлар устига бостириб келганда аёл кучли стресс оқибатида тўлғоқ бошланганини сеза бошлаган. Аёл соҳилбўйидаги ресторанлардан бирида яширинишга улгурган. 

Таъкидланишича, яқин орадан аёлдан туғруқни қабул қилиб олган шифокорни топишга муваффақ бўлинган. 

Кейинроқ аёл чақалоғи билан шифохонага етказилган. Ресторан менежери телеканалга ресторан ходимлари фожиали воқеалар вақтида бундай ҳодисадан жуда таъсирланганларини айтган.