Ниццадаги байрамга тўпланган халқ устига бостириб келган тунислик жиноятчи 2005 йилда Францияга келгунига қадар бир неча йил руҳшунос ҳузуригага қатнаган. Бу ҳақида Reuters агентлиги Ниццадаги терактни содир этган Муҳаммад Буҳлелнинг опасининг сўзларига асосланиб хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, жиноятчининг қариндош-уруғлари унинг шифокорга қатнаганлигига далил бўлувчи ҳужжатларни полицияга топширишган. У укасининг руҳий хаста бўлганлигини тасдиқлади. 

14 июль куни Ниццадаги миллий байрам тантанасида юк машинаси одамлар устига бостириб борган. Ҳайдовчи ўқ узган, сўнг полиция ходимлари томонидан йўқ қилинган. Ушбу теракт натижасида 84 нафар киши ҳалок бўлган, улардан 10 таси вояга етмаган болалар бўлганлиги маълум қилинган.