14 июль куни Ниццада теракт амалга оширган Муҳаммад Бухлалнинг укаси Жобир ҳужумни акаси амалга оширганига ишонмаяпти, деб хабар бермоқда Business news.

"Ҳанузгача ҳеч ким бу кимса айнан акам эканлигини расман тасдиқламади. Бу шундай фамилия ва исмга эга бошқа одам бўлиши мумкин", деб айтди у.

Бухлал укасининг айтишича, унинг акаси диндор бўлмаган ва "ҳаттоки ибодат ҳам қилмаган".

"Биз тушкун ҳолатдамиз, оиламиздан ҳеч ким бунга ишонмаяпти. Муҳаммад буни қила олмаган. У ибодат қилмаган, художўй бўлмаган, диний маросимларни бажармаган. У буни диний ёки экстремистик ғоялар сабабли амалга оширган бўлиши мумкин эмас", деб айтди Жобир.

Террорчининг қўшнилари ҳам унинг жиззаки ёки художўй деб аташ мушкул деган маълумотни тасдиқлашмоқда. Уларнинг айтишича, у камтарин, бироқ ўз обрўсига эга  бўлган. Бироқ ҳамма Бухлал рафиқаси билан алоқаларни узгани сабабли охирги вақтда тушкун ҳолатда эканини пайқашган.

Бухлал яқинларига ёзда уйига қайтмоқчи эканлигини маълум қилган. Журналистлар энди террорчи ҳужумни уюштириб, яқинларида шубҳа уйғотмаган ҳолда уйида яширинмоқчи бўлган, деган фикрга келмоқдалар.

Аввалроқ Ниццадаги теракт ижрочисининг Тунисдаги яқинлари журналистларга қурол билан таҳдид қилаётганлари маълум қилинганди.