“Барселона” футболчиси Лионель Месси Туркиядаги воқеалар сабабли у ерга сафарини бекор қилди. Бу ҳақда Mundodeportivo испан нашри хабар бермоқда

Футболчи Туркияга “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Самюэль Это'О ўтказмоқчи бўлган хайрия учрашувида иштирок этишини муҳокама қилгани келиши керак бўлган. Айни вақтда Туркияда урашувдаги иштирокларини тасдиқлаган, “Барселона”нинг собиқ футболчилари Карлес Пуйоль, Деку, Эрик Абидаль, Это'О бор.

Аввалроқ турк ОАВ Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш бўлганини маълум қилганди. Айни вақтда исён босилган.