Франциянинг L'est Republicain газетаси ўз сайтида Ниццада одамларни юк машинасида босиб кетган ҳайдовчи  Муҳаммад Лаҳуёж Бухлалнинг Францияда яшашга рухсат берилган ҳужжатининг нусхани чоп этди.

Нашр маълумотларига кўра, Бухлал бу ҳужжатни 2009 йилда 23 ёшида олган.

Нашр маълумотларига кўра, у 1985 йил 31 январда Туниснинг Сус вилоятидаги Мсакан шаҳрида туғилган. Чоп этилган нусхада ҳужжатнинг амал қилиш муддати 2009 йил 15 январдан 2019 йил 14 январгача деб кўрсатилган.

Аввалроқ полиция Бухлалнинг собиқ рафиқасини ҳибcга олгани маълум қилинганди.

Бухлал юк машинасида Ниццада Бастилиянинг олиниши куни байрами нишонланиши вақтида 60-70 км/соат тезлик билан одамларни босиб кетган ва сўнгра отишма содир этган. Ҳужум оқибатида 80 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган.