Покистонлик модель Кандил Балочни Панжоб провинциясидаги уйидан ўлган ҳолда топишди. Қиз туғишган укаси Васим томонидан буғиб ўлдирилган, деб хабар бермоқда ОАВ. Полициянинг ишонч билдиришича, 26 яшар модель интернетда эълон қилинган очиқ фотосуратлари сабаб ўлдирилган.

Балочнинг ота-онаси опа-ука 15 июль куни жанжаллашиб қолишган. Аммо қизларининг жасадини 16 июль тонгда топиб олишган. Марҳумнинг ота-онаси сўроқ учун қўлга олинган.

Васим эса яширинишга улгурган, айни пайтда полиция уни қидирмоқда.
Маълумот учун: Балочни америкалик Ким Кардашьянга қиёслашар эди. Мамлакатдаги кўпчилик уни қўллаб-қувватлаган.