Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд мамлакатнинг бош жамоасини бошқаришга тайёр эканини таъкидлади.

«Катта мусобақага борсанг‑у, асосий таркибни, қандай ўйнашни билмасанг, бу дахшат. Индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар кимгадир суянишлари мумкин эканига ишонсаларгина ўзларини кўрсатишлари мумкин. Жамоада фундамент бўлиши керак.

Шунинг учун ҳам мен мураббий бўлишим керак. Англия терма жамоасини бошқаришга доим тайёрман»,- дейди Фердианд.

Манба: Tribuna.Uz