Япониянинг Toyota Motor Corporation автоконцерни Туркияда давлат тўнтаришига уриниш амалга оширилгани сабабли ўз заводининг ишини вақтинчалик тўхтатди, деб хабар бермоқда "Киодо" ахборот агентлиги. 

Туркия шимоли-ғарбида Toyota, Honda ва Isuzu заводлари жойлашган. Бу ердаги Toyota заводи ўтган йил давомида Европа бозори учун 110 мингта автомобиль ишлаб чиқарган.

Туркияда 2 мингга яқин япониялик яшайди. Япония ташқи ишлар вазирлиги Туркияда бўлган фуқароларини ўз хавфсизликлари ҳақида қайғуришга чақирган. 16 июлга Япониядан Истанбулга белгиланган барча рейслар бекор қилинган.