Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мамлакат ҳаво кенглиги давлат тўнтаришига уриниш туфайли тўлиқ ёпилганлигини маълум қилди.

“Мамлакат ҳаво бўшлиғи тўлиқ ёпилди. Биз қуролли кучларимиз рухсатисиз парвоз қилган ҳар қандай самолётни уриб туширамиз. Биз ерда ва ҳаводаги ўт очишларга жавоб қайтарамиз”, - деди Йилдирим NTV телеканалига.

У, шунингдек, айрим ташвиқотчилар давлат тўнтаришига қарши чиққанлар орасида турли портлашлар содир этаётганини ҳам маълум қилди.

“Одамларимизга қарата бомбалар отаётганлар бор”, - деган бош вазир.