Туркия бош вазири Бинали Йилдирим давлат тўнтарувида иштирок этган фуқаролар ва журналистларни ёппасига жазоламасликка ваъда берди.

“Террорчилар ва айирмачиларни қўллаб-қувватлаётган одамлар, қандай лавозимни эгаллашидан қатъи назар ҳаммага маълум, уларга нисбатан дарҳол чоралар кўрилади”, - дейди бош вазир. 

“Тўнтарувни қўллаб-қувватлаган журналистлар ва фуқароларни ҳукумат таъқиб қиладими?” деган саволга Йилдирим “Давлат тўнтаруви ҳаракати чоғида шок ҳолатида кўплаб журналистлар тўғри йўлдан адашган бўлишлари мумкин”, деб жавоб берди. 

“Бу қийин савол. Ҳозир ҳамма ҳукм қилинадиган қиёмат қойим эмас. Мен барчани – кекса-ю ёшни, аёллар ва болаларни бирлашишга чақираман – миллий байроқ остида бирлашишга!”, - деди вазирлар маҳкамаси раҳбари. 

У ҳозирда давлат тўнтаруви ҳаракати иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини баҳолаш ишлари кетаётганлигини маълум қилди.