Бир гуруҳ ҳарбийлар ҳукумат органларига қарши ҳарбий тўнтаришни содир этишга уринишди, деб маълум қилмоқда мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим.

"Бир гуруҳ ҳарбийлар қўл остидаги қурол ва ваколатлардан фойдаланган ҳолда ҳарбий тўнтариш қилишга уринишди… Буни ҳарбий тўнтариш деб ҳам бўлмайди, аммо биз фуқароларимиз тинчлигини сақлаш учун қўлимиздан келган бор имкониятларни ишга соламиз. Айбдор шахсларга нисбатан ўта қаттиқ чоралар кўрилади", — деди Йилдирим NTV телеканалига телефон орқали.