Туркияда ҳарбийлар томонидан амалга оширилган давлат тўнтариши туркиялик ҳарбийларнинг катта қисмининг қўллаб-қувватлашига эга бўлмаган. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазири Фикри Ишиқ NTV телеканали эфирида маълум қилди.

"Ҳарбийларимизнинг катта қисми бу давлат тўнтаришини қўллаб-қувватламади. Турк армиясини Пенсильваниядан туриб (Эрдўған томонидан давлат тўнтариши ташкилотчиси сифатида айбланаётган Фатҳулло Гуленнинг қароргоҳи) бошқаришнинг иложи йўқ", деди Ишиқ.

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини маълум қилди. Жумладан, Истанбулдаги аэропортда отишма келиб чиқди. Пойтахт Анқарада 2 бор кучли портлашлар юз берганди.