Туркиянинг Конституциявий кенгаши давлат тўнтаруви ҳаракатларидан кейин  ўлим жазосининг қайтарилиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақида Туркия телевидениесида намойиш этилган матбуот анжуманида мамлакатнинг бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди

“Туркияда ўлим жазоси бекор қилинган. Бугун Конституциявий кенгаш тўпланиб, партиялар билан бирга бу жазо чорасининг қайтарилишига доир масалаларни муҳокама қилади”, - деди у. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатлари натижасида 161 киши ҳалок бўлган, 1440 нафар киши турли жароҳатлар олган. Ўтказилган операциялар самарасида 2839 ҳарбий қўлга олинган.