Туркияда содир бўлган ҳарбий тўнтарув ҳаракатидан сўнг 2745 нафар судья ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақида  Daily Sabah хабар қилди

Мазкур қарор Судья ва прокурорлар олий кенгаши томонидан қабул қилинган. 
Шунингдек 5 нафар Олий суд кенгаши аъзоси ҳам ўз амалидан четлатилгани маълум қилинди. 
15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаруви ҳаракатлари амалга оширилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатлари натижасида 161 киши ҳалок бўлган, 1440 нафар киши турли жароҳатлар олган. Ўтказилган операциялар самарасида 2839 ҳарбий қўлга олинган.