Рейтер агентлигининг Туркия ҳукуматидаги юқори лавозимли манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, мамлакатда амалга оширилган ҳарбий давлат тўнтаришига уринишда қатнашган ва қўлга олинган ҳарбийлар сони 1563 кишини ташкил этмоқда. 

Бундан аввалроқ, мамлакат ҳукумати кучлари 754 кишини қўлга олгани хабар қилинган эди

Жумадан шанбага ўтар кечаси, бир гуруҳ ҳарбийлар Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширмоқчи бўлишди. Анқара ва Истанбул кўчаларига ҳарбий техникалар чиқарилган, отишма ва портлаш овозлари эшитилган. 

Кейинчалик, мамлакат президенти Тоййиб Эрдўған ҳарбий исён барбод бўлгани ва тўлиқ бостирилганини эълон қилганди.