Туркияда амалга оширилган ҳарбий тўнтариш давомида 17 нафар полиция ходими ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Хабарда мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга содиқлик билдириб, исёнчи ҳарбийларга қаршилик кўрсатган полициячилар ўлдирилгани айтилган.

Бундан олдинроқ, Туркияда давлат тўнтариши амалга оширган ҳарбийлар мамлакат президенти Эрдўған чақирувига асосан кўчаларга чиққан тарафдорларни ўққа тута бошлагани ва камида тўққиз киши вафот этгани маълум қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини маълум қилди.