Туркия хавфсизлик хизматлари ходимлари ҳарбий тўнтариш иштирокчиларини орасида ҳибсга олиш ишларини олиб бормоқда. Мамлакат бош вазири Биноли Йилдиримнинг Al Jazeera телеканали орқали маълум қилишича, айни вақтга келиб қўлга олинганлар сони 130 нафардан ошди.

Телеканал маълумотига кўра, фитнада 400-500 зобит, полковник ёки подполковник иштирок этган.

Йилдирим Эскишаҳардаги қирувчи самолётларни Анқара осмонида учаётган исёнчиларнинг вертолётларини йўқ қилиш учун йўналтирган.

Истанбулда Тақсим майдонидаги ҳарбийларнинг бир қисми ҳудудни ташлаб кетди, қолгани қуролларини топшириб, полицияга таслим бўлди.