Турк ҳарбийлари Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг Анқарадаги бош қароргоҳини эгаллади.

Туркия ҳарбий қўмондонлиги мамлакатда ҳукумат уларнинг қўлига ўтганини эълон қилди.

Айни дамда Анқара ва Истанбулда отишма овозлари эшитилмоқда, ҳарбий вертолётлар осмонга кўтарилган, Истанбул аэропортида барча парвозлар бекор қилинган. 

Туркия бош штаби давлат телеканали орқали мавжуд бўлган барча халқаро шартномалар тўлиқ бажарилишини ва мамлакатда ҳарбий вазият эълон қилинганини эълон қилишди.

"Турк қуролли кучлари конституцион тузум, демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг қайта таъмин ва таъсис этилиши, мамлакатда қонун устиворлиги қайта амал қилиши, бузилган тинчлик тартибининг қайта жорий этилиши мақсади билан давлат бошқарувини тўлалигича ўз қўлига олди", дейилди TRT эфирида.

Ҳарбий тўнтариш ҳақидаги хабардан кейин жаҳон валюта бозорида Туркия лирасининг нархи бирданига 3,5 фоизга тушиб кетди. Кўплаб мамлакатлар ўз фуқароларига Туркияга бормай туришни тавсия қилмоқда.

02:30 - Эрдўған турк халқини кўчага чиқишга чорлади

02:30 - Туркиянинг Таксим майдонида кўп миқдорда ҳарбийлар тўпланди

02:25 - Ҳарбийлар Туркия ҳудудида комендантлик соатини эълон қилди

02.24 - Ҳарбий Туркия: нишон ҳукуматни қўлга олиш - конституциявий тартибни тиклаш

02.07 - Туркия президенти Истанбулдаги халқаро аэропорт йўналишида кетмоқда

02.05 - Анқара ва Истанбулдаги стратегик объектлар ҳарбийлар қўриқлови остида турибди

01.59 - Истанбулдаги Эрдўғаннинг қароргоҳи соқчилар ёрдамида қўриқланмоқда

01.54 Туркия бош вазири ҳукумат ўз ишини давом эттиришини маълум қилди.

01.48 ОАВ Эрдўған хавфсиз жойда эканлигини маълум қилди

01. 47 Туркия бош штаб раҳбари ҳарбийлар томонидан асир олинди.

01.27  Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропорти ёпилди.

01.15 Истанбулдаги танклар Отатурк аэропортини ўраб олди.

01.14 Туркия бош вазири мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уриниш содир бўлганлигини маълум қилди.

01.12 Кўп миқдордаги тез ёрдам машиналари Туркия бош штаби томон йўл олди.

00.56 Анқарада Facebook ва Twitter блоклаб қўйилди.

00.54 Туркия давлат телевидениеси кўрсатувлар олиб боришни тўхтатди.

00.50. Анқарада отишма овозлари эшитилди, шаҳар устида қирувчи самолёт ва вертолётлар парвоз қилмоқда.